Қамоқда сақланаётган Алексей Навальний Полшанинг «Озодлик рицари» мукофоти лауреати деб топилди

Қамоқда сақланаётган Алексей Навальний Полшанинг «Озодлик рицари» мукофоти лауреати деб топилди

Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний Полшанинг Казимир Пулавский жамғармаси томонидан таъсис этилган «Озодлик рицари» мукофоти лауреати бўлди. Бу ҳақда Медуза хабар қилди

«Озодлик рицари» мукофоти 2005 йилдан буён «бутун дунёда демократия, эркинлик ва тенглик тараққиётига катта ҳисса қўшган» одамларга берилади. Илгари, уни олган рус миллатига мансуб ягона одам Михаил Ходорковский эди.

Тақдирлаш маросими 5 октябрь куни Варшавада бўлиб ўтади. Ив Рочер иши бўйича колонияда бўлган Навальний ўрнига унинг шериклари Владимир Милов ва Леонид Волков мукофотни олишади.

Шу йил бошида Алексей Навалний Борис Немцов номидаги Жамғарма мукофоти (у мукофотнинг пул қисмини сиёсий маҳбуслар оилаларига совға қилган) ва Женева Инсон ҳуқуқлари форуми мукофоти лауреати бўлган.