Дубай амири собиқ хотинини кузатиш учун жосус ёллаганми?

Дубай амири собиқ хотинини кузатиш учун жосус ёллаганми?

 Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум ва Хая

Лондон Олий суди Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтумнинг собиқ рафиқаси малика Хая бинт ал-Ҳусайннинг телефонини бузиб киргани ҳақида қарор чиқарди. У Pegasus software жосуслик дастури ёрдамида қурилмани кузатишни буюрган. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Судга кўра, малика ва адвокатининг телефонлари икки бола васийлиги бўйича суд жараёнида бузилган. Aёлнинг айтишича, шундан сўнг ўзини «таъқиб қилинаётгандек» ҳис қилган.

Шайх Муҳаммад барча айбловларни рад этмоқда. Унинг фикрича, суд хулосалари унга ошкор қилинмаган далилларга таянилган.

NSO Pegasus дастурий таъминоти кўпинча «жосуслар дастури» деб аталади. Унинг ёрдамида телефондан фойдаланган одамнинг жойлашувини кузатиш, унинг матнли хабарларини, электрон почта хабарларини ва бошқа иловаларни ўқиш, шунингдек, телефон қўнғироқларини тинглаш ва контактлар рўйхатига кириш имконини беради. Бу хакерга шахснинг барча маълумотларига тўлиқ кириш имконини тақдим этади.

Аввалроқ Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал Мақтум Ўзбекистондаги лочин овига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.