«Twitter» раҳбари огоҳлантиради!

«Twitter» раҳбари огоҳлантиради!

АҚШ молия вазирлиги ва «Twitter» гиперинфляция устида баҳслашиб қолди. Ўтган дам олиш куни ижтимоий тармоқ раҳбари Жек Дорси АҚШ ва бутун дунёда нархларнинг ўсиши «ҳамма нарсани ўзгартириб юбориши» ҳақида огоҳлантирди: «Гиперинфляция ҳаммасини ўзгартиради. Бу бошланган».

Инфляция устидан назорат йўқолиши ҳақида АҚШ ғазнаси собиқ раҳбари Ларри Саммерс ҳам баёнот берганди. Бироқ Қўшма Штатлар молия вазирлигини бошқараётган Жанет Йеллен бошқача фикрда: келгуси йилда нархлар ўсиши одатий ўзанига қайтади.

«Ковид юзага келтирган шок иқтисодий тизим фаолиятини издан чиқарди, бу ҳолат келгуси йилда ҳам сезилади. Бунақа инфляцияни анчадан бери кўрмагандик, аммо одатий ҳаёт тарзимизга қайтишимиз баробарида вазият ўзгаришини кутсак бўлади. Ҳозирда ойлик кесимда инфляция кўрсаткичлари илгари қайд этилган чўққиларидан сезиларли даражада пасайди», — деди АҚШ молия вазири Жанет Йеллен.