Автобус ичида 40 дан ортиқ одам ёниб кетди — Болгария

Автобус ичида 40 дан ортиқ одам ёниб кетди — Болгария

Болгарияда содир бўлган автоҳалокат натижасида 45 киши ҳалок бўлди, яна 7 киши жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилмоқда.

Болгария миллий радиосининг полицияга манбаларига асосланиб хабар беришича, Шимолий Македонияга тегишли шаҳарлараро автобус Болгария ғарбидаги Струма шоссесидаги Боснек қишлоғи яқинида ёниб кетган.

Автобус Туркиядан Шимолий Македонияга кетаётган бўлиб, салонда 52 киши — 2 нафар македониялик ҳайдовчи ва 50 нафар Албания фуқароси бўлган.
Ҳозирда ходиса сабаблари ўрганилмоқда. Йўл участкасида транспорт ҳаракати чекланган.

Аввалроқ, АҚШнинг Висконсин штатининг Уокеша шаҳри марказидаги Рождество парадида машина одамларни уриб юбориши натижасида бир неча киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар  қилган эдик.