КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай aкаси Ким Чен Намнинг аянчли ўлими

КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай aкаси Ким Чен Намнинг аянчли ўлими

Ҳозирги пайтда КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай Ким Чен Нам исмли акаси бор эди. У 2017-йили аянчли тарзда ўдирилган.

КХДР собиқ раҳбари Ким Чен Ирнинг тўнғич ўғли Ким Чен Нам Швейцарияда таълим олади, кейин юқори давлат лавозимларида ишлайди ва Буюк Йўлбошчи лавозимининг вориси ҳисобланарди. Бироқ унинг отаси билан муносабатлари 2001 йилда Ким Чен Нам икки аёл ва ёш бола (эҳтимол унинг ўғли) ҳамроҳлигида Японияга сохта Доминикан паспорти билан кирмоқчи бўлганида ёмонлашади.

Тахмин қилишларича, улар Токио Диснейленига бормоқчи бўлишган. Бундан хабар топган давлат раҳбари унинг мамлакатга киришини тақиқлайди ва барча ваколатларини бекор қилади. Шундан сўнг, омадсиз ворис Хитойга жойлашади ва 2011 йилда КХДРдаги ҳокимият унинг ўгай укаси Ким Чен Инга ўтади.

Ким Чен Намнинг тақдири аянчли тугайди, у 2017 йилда ёлланган аёл томонидан бошига захарланган рўмол ташлаб ўлдирилади.