Афғонистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида парвозлар кейинги ҳафтадан тикланади - ОАВ

Афғонистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида парвозлар кейинги ҳафтадан тикланади - ОАВ

Кобул ва Тошкент ўртасида авиақатнов келаси ҳафтадан тикланиши мумкин, деб хабар қилди Афғонистоннинг Bakhtar агентлиги Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси раҳбари Замар Камгар баёнотига асосан.

Унинг сўзларига кўра, ҳаво транзити муаммоси ҳал қилинди. Келгуси ҳафтадан Кобул-Тошкент ва Тошкент-Кобул тўғридан-тўғри рейслар бошланиши керак.

Бироқ Ўзбекистон авиация маъмурияти мунтазам парвозлар қайта тикланиши ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди. “Ҳозирча бизда бундай маълумотлар йўқ”, — деди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакили РИА Новости агентлигига.

“Ўзавиация” агентлиги ҳам “уларда бундай маълумотлар йўқ” деб хабар берди.