Жаҳон банки Афғонистонга музлатилган активлардан $280 млн ажратади

Жаҳон банки Афғонистонга музлатилган активлардан $280 млн ажратади

Жаҳон банки Афғонистонга музлатилган активлардан 280 млн доллар ажратишга қарор қилди. Маблағлар БМТнинг гуманитар инқирозни енгиб ўтишга кўмаклашаётган икки агентлиги – Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ва Болалар жамғармасига (ЮНИСЕФ) ўтказиб берилади, дея хабар қилди Reuters.

Маблағларни ўтказиб бериш Жаҳон банки томонидан бошқариладиган Афғонистон реконструкция траст жамғармасининг (ARTF) 31 та донори томонидан тасдиқланиши керак. АҚШ ва бошқа йирик донорлар учрашуви 3 декабрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бугунги кунда ARTF ҳисобларида ушбу мамлакат учун мўлжалланган 1,5 млрд доллар тўпланган.