АҚШ элчихонаси «Грин карта» бўйича муҳим маълумот берди

АҚШ элчихонаси «Грин карта» бўйича муҳим маълумот берди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси «Грин карта» бўйича (DV-2022) муҳим маълумот берди. Унга кўра, АҚШ элчихонаси бутун дунё бўйлаб «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» 2022 фискал йил дастури (DV-2022) бўйича суҳбатга ёзишда юзага келган кечикишлардан хабардор ва Кентуккидаги консуллик маркази билан яқин ҳамкорликда ушбу ҳолатнинг ечимини топиш йўлида ишламоқда.

«Биз «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» дастурини қадрлаймиз ва DV-2022 дастури бўйича мурожаат этувчилар ўз виза суҳбатларини имкон даражасида тезроқ ўтишлари учун бор кучимизни сарфламоқдамиз. Тошкентда ушбу дастур бўйича илк суҳбатлар феврал ойида ўтказилиши керак, лекин бунинг тасдиғини ҳамон кутиб турибмиз. 2022 фискал йил учун «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» дастури бўйича мурожаат этувчилар ўз суҳбатлари вақти ва куни ҳақида тўғридан-тўғри хабардор этиладилар», дея қайд этилган элчихона хабарида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ DV-2023 лотереяси (грин карта) 2021 йил 6 октябр куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиб, 2021 йил 9 ноябрь соат 21:00 да тугаган эди.