Россиядан пул олиб чиқишда Ўзбекистон — иккинчи

Россиядан пул олиб чиқишда Ўзбекистон — иккинчи

2021 йилнинг учинчи чорагида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россиядан Ўзбекистонга 1,6 миллиард доллар пул юборишди. «Sputnik Тожикистон» ёзишича, бу МДҲ «гастарбайтерлари» орасидаги энг юқори кўрсаткич.  

Солиштириш учун: Қирғизистонга — $619 млн., Тожикистонга — $534 млн., Озарбайжонга — $281 млн., Арманистонга — $268 млн. жўнатилган.

МДҲга кирувчи мамлакатларга 2021 йилнинг учинчи чорагида жами $ 3,8 млрд. юборилган.

Эътиборли жиҳати, хусусий пул ўтказмалари Россиядан энг кўп жўнатилган мамлакат МДҲга аъзо бўлмаган ва турган гапки, ўз «гастарбайтер»ларини юбормайдиган Швейцария — $1,8 млрд. Бу пуллар кимларники эканини ҳам тахмин қилиш қийинмас.

Кейинги ўринларда:

  • АҚШ — $698 млн.
  • Буюк Британия — $587 млн.
  • Германия — $311 млн.
  • Туркия — $277 млн.