Илон Маскнинг бойлиги бир кунда $32 млрд.га кўпайди

Илон Маскнинг бойлиги бир кунда $32 млрд.га кўпайди

«Tesla» акциялари сезиларли қимматлашуви ортидан компания соҳиби — Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 32,6 млрд.га кўпайиб, эндиликда 304,2 млрд. долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

«Tesla» компанияси 2021 йилда мижозларига 936 172 та электромобил сотиб, ўзига хос рекорд ўрнатгани ҳақида ёзгандик.

Натижада Маск яна 300 миллиарддан кўп пули бор инсонга айланди. Илон Маск 2021 йилнинг ноябрь ойида ҳам у бу тарихий чўққини забт этганди.

3 январь, душанба куни «Tesla» акциялари қимматлашувига қадар ҳам  Маск сайёрамизнинг энг бой одами эди. Энди эса орадаги фарқ анча катталашиб кетди: сайёрамизнинг «иккинчи бойи» — LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компанияси бош директори Бернар Арно ҳисобида 200,6 млрд. доллар бор. Кўриб турганингиздек, етакчига яқинлашишнинг ўзига $100 млрд. керак.