Қозоғистон учун синов даври

Қозоғистон учун синов даври

Фото: Nikopolnews.net

Қозоғистон воқеалари дунёдаги ҳамма оммавий ахборот воситаларининг бош мавзусига айланди. Интернет тармоқларида бири биридан ваҳимали хабарлар тарқатилмоқда.

Аслида бу қонли воқеалар бирдан бошландими? Йўқ албатта, бугунги кунда Алматидаги хунрезликларни кузатар экансиз, воқеалар жараёни пухта ўйланиб, режалаштирилганини сезиш қийин эмас. Интернет тармоқларида тинимсиз такрорланган “Тартибсиз оломон” орасида бирорта ҳам оддий одамлар йўқлиги, ҳукумат идоралари, савдо шохобчаларини вайрон қилаётган, автомобиллларни ёқиб юбораётган, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини савалаб, қуролини тортиб олаётганлар махсус тайёргарликдан ўтган, қўл жангини пухта эгаллаган ниқобли экстремист ва террорчилар эканлиги сир бўлмай қолди.

Ўзбек халқи қўшни Қозоғистонда доим тинчлик бўлишини истаган. Чунки, фақат тинчлик туфайли икки қўшни давлат ўртасидаги маданий, иқтисодий ва миллий алоқалар тараққий топади. Тили, дини бир бўлган икки буюк халқ азал-азалдан қуда-анда, яқин дўст ва ошна-оғайничилик ришталари билан боғланиб кетган.

Қозоғистонда яна тинчлик барқарор бўлишига ишонамиз. Чунки, буюк халқгина ўз келажагини барпо эта олади. Зеро, бу ҳақиқатни тинчликсевар қозоқ халқи ҳам яхши билади ва бу синовни енгиб ўтади.