» » Қандай қилиб етти яшар қизалоқ YouTube’да йилига 28 млн доллар топмоқда?

Қандай қилиб етти яшар қизалоқ YouTube’да йилига 28 млн доллар топмоқда?

Асли Краснодар ўлкасида туғилган, ҳозирда Майамида яшайдиган, Мальдив оролларида дам оладиган ва ўз гардеробини ҳар ҳафта янгилайдиган етти яшар Настя Радзинскаяга ҳар қандай одамнинг ҳаваси келса керак, ҳойнаҳой. Бундай ҳаёт тарзи қизалоқ ва унинг ота-онасига 2021 йилда 28 млн доллар даромад келтирди. Қанақасига?

2022 йилнинг 14 январида Настя Радзинская Forbes’нинг энг қиммат YouTube блогерлари жаҳон рейтингига киритилди. Нашриёт унинг даромадини 28 млн долларга баҳолади

Настя туғилганида унга болаларда учрайдиган мия фалажи (ДСП) ташхиси қўйилди – докторлар қизалоқ юра олмаслиги ва гапира олмаслигини айтишган эди. Қизалоқнинг ота-онаси касалликни даволаш учун қўлдан келган барча имкониятдан фойдаланишди ва бир неча йиллардан сўнг касаллик аломатлари йўқола бошлади.

Даволаш усулларидан бири камера қаршисида ишлаш бўлди: Настянинг ота-онаси уни атроф-олам билан шундай мулоқот қилишга ўргатди. Ҳозирда унинг видеороликлари рус, инглиз, араб ва испан тилларида томоша қилинади. Видеоларда қизалоқнинг мактабга кетишга (АҚШда 5 ёшдан таълим олиш мумкин) тайёргарлик кўриши, овқатланиши, янгиликлардан қувониши, унинг эркалик ва инжиқликлари, батутда сакраши ёш актрисага ойига юз минглаб доллар даромад келтиради.

Настянинг ота-онаси, икки йил аввал Forbes нашрига берган интервьюсида россиялик қизалоқ қандай қилиб кўплаб халқаро корпорациялар раҳбарларидан бойиб кетганини айтиб беришди.

Настя туғилганида унга болаларда учрайдиган мия фалажи (ДСП) хасталигининг оғир шакли ташхиси қўйилди – докторлар қизалоқ юра олмаслиги ва гапира олмаслигини айтишган эди.

2014 йили Анна ва Юрий Радзинскийлар оиласида Настя исмли қизалоқ дунёга келди. Докторлар бола шаклланиши давридаги шикастланиш натижасида юз берган ДСП касаллигининг оғир шакли ташхисини қўйишди.

Бизга Настя юра олмаслигини ва гапира олмаслигини айтишган эди, – эслайди Анна.

Турмуш ўртоғи билан биргаликда фарзандининг соғайиши учун барча имкониятлардан фойдаланишди, докторларга кўрсатишди, куну тун бола билан суҳбатлашиб ўтиришар эди. Қизалоқ икки ёшга етганида, у яхши ривожланаётгани маълум бўлди.

Ёки даволанишлар ва бизнинг меҳр-муҳаббатимиз ёрдам берди, ёки докторлар ташхис қўйишда адашишди, – дейди Радзинская.

Даволанишдан сўнг эришилган натижани мустаҳкамлаш учун Настянинг ота-онаси унда актёрлик қобилиятларини ривожлантиришга қарор қилишди.

Биз YouTube’да болаларнинг совғаларни очиши тасвирга олинган видеолар, улар учун жуда қизиқарли эканлигига гувоҳ бўлдик ва Настяни тасвирга олишга уриниб кўришга қарор қилдик, – дейди Анна.

Миллион обуначига эга қизалоқ

2016 йилга келиб YouTube’нинг болалар сегменти етарли даражада яхши ривожланган эди – фақат Россияда ўғил болалар ва қиз болаларнинг совғаларни очишаётгани тасвирланган видеолар жойланган ўндан ортиқ каналлар мавжуд эди.

YouTube’даги болалар сегменти – минглаб кузатувчиларга эга  улкан йўналиш. Биз болалар аудиторияси учун алоҳида махсус YouTube Kids иловасини ишга туширганмиз, – дейди Россия ва МДХдаги YouTube ҳамкорлари билан ишлаш бўйича йўналиш раҳбари Елизаветта Лихина.

Биз биринчи эмасдик, аммо машҳурликка жуда тез орада эриша бошладик. Ўйлашимча, бунга Настянинг кадрда ўзини табиий тутиши ёрдам берган. У жараёнга бутунлигича ўзини бағишлаб, ундан чин дилдан баҳра оладиган бола. Унинг ҳаракатларини томоша қилишнинг ўзи ёқимли»,  – дейди Анна.

Томошабинлар, асосан, сийқаси чиққан мультфильмларнинг ўрнига Настянинг ҳаёти ҳақидаги видеороликларни томоша қилувчи болалардан иборат эди. 

Канал унчалик катта бўлмаган даромад келтира бошлади. Радзинскийлар реклама берувчиларни излаб ўтиришмади. Майдонча, ўша пайтлардаги YouTube қоидаларига кўра, асосий видео бошланишидан аввал қўйилиб, 10 мингдан зиёд кўришлар сонини йиғадиган реклама роликларини автоматик тарзда бирлаштирар, кейин эса реклама берувчилардан олинган пулларнинг бир қисмини муаллифга юборишар эди. 

«Настяни кўчаларда танишни бошлашди: Таиланд, Малайзия, Индонезиядаги болакайлар қизалоқни кўрсатишиб, «О, сен YouTube’даги қизсан-ку!» дейишар эди

Кескин ўзгаришларга бой давр шахсий блогнинг ишга туширилишидан ярим йил ўтиб юз берди. Ўша кунлардан бошлаб Радзинскийлар ҳисобига YouTube’дан кунига 20 минг рублдан пул тушиб турар эди.

Биз, бора-бора ҳаммаси ўсиб боришини тушуниб етдик: бугун 20 минг, эртага ундан кўп. Шу тарзда биз ойига қарийб 10 минг доллар ишлаб топдик – бу эса яхши даромад, – дейди Настянинг ота-онаси. 

Обуначилар сони бир миллионга етди, даромад эса ўн минглаб долларларга айланди.

Настяни ҳаттоки кўчаларда таниб қолишар эди: Таиланд, Малайзия, Индонезия ва биз борган жойлардаги болалар қизимизни кўрастиб, «О, сен YouTube’даги қизсан-ку!» деб, уни исми билан чақиришар ва бирга расмга тушишни сўрашар эди, – деб гапириб беради унинг онаси. 

Ўша вақтларда қизалоқнинг ота-онаси тўй либослари салони ва байрамларни ташкиллаштириш компаниясини ёпишди, сабаби лойиҳалар кўп вақт ва куч талаб қилар, даромади ҳам катта эмас эди. Қурилиш компанияси қолдирилди, аммо уни бошқаришни менежерга топширишди. Даромадларининг асосий қисми уч яшар Настянинг канали бўлди. 

Америка орзуси

Осиё таътилидан сўнг, Настянинг видеолари бутун дунё болаларига қизиқ эканлиги маълум бўлди. Роликлар мазмуни сўзсиз ҳам тушунарли эди, бироқ хориж аудиториясини кенгайтириш учун Радзинскийлар ҳар бир видеони таржима қилдира бошладилар.

Бунинг учун Настя ва унинг отаси Юрийнинг сўзларини таржима қилиш учун таржимон ёлланди ва қайта овозлаштирилди. Овозлаштириш инглиз тилидан бошланди, кейин Лотин Америкасини қамраб олиш учун испан тили, сўнг эса араб тили қўшилди. 

Оддий оилавий видеолардан бошланган суратга олиш жараёни тўлақонли бизнесга айланди: Радзинскийлар ҳар куни видеоролик суратга ола бошлашди, монтажчилар ва махсус эффектлар бўйича мутахассисларни ёллашди, керакли реквизитлар – ноодатий ўйинчоқлар, аксессуарлар, манекенларни излашди.

Россияда бундай нарсаларни топиш муаммо, ҳеч нарсани топиб бўлмайди, Amazon каби йирик савдо майдонлари деярли ҳеч қандай буюмларни етказиб бермайди, - дейди қизалоқнинг онаси.

Чекланган танлов ва Россия қиш об-ҳавосидан зериккан Радзинскийлар 2017 йилнинг охирида Америкага жўнаб кетишга қарор қилишди.

Интернет оламида яшовчи қизча

Бугунги кунда Like Nastya Vlog асосий канали 85,7 млн обуначиларни қамраб олган, биргина видеонинг рекорд даражадаги кўришлар сони 724 млн мартани ташкил қилади. Шундай қилиб, Настя YouTube’нинг нафақат Россия сегментида етакчилик қилади, балки жаҳоннинг энг машҳур блогерлари ўнталигига ҳам киришга улгурган.

Like Nastya – шубҳасиз, дунёдаги энг муваффақиятли болалар креаторларидан бири, — таъкидлайди YouTube’даги Елизаветта Лихина. – Ушбу канал болалар мавзусидаги контентни фаол ишлаб чиқара бошлаган дастлабки каналлардан бири ҳисобланади. Улар ўз фаолиятини бошлашганида ушбу майдондаги рақобатчилар сони кўп эмас эди, шу сабабли канал тез фурсатда ўсишни бошлади.

Анна Радзинскаянинг сўзларига кўра, улар блог учун ҳеч қачон реклама сотиб олишмаган, обуначиларнинг ошиб бориши ўз-ўзидан амалга ошган.

Канал контенти кун сайин таълим ва тарбия томонга қараб ўзгариб бормоқда, яъни ҳеч нарсани ёддан чиқармаслик учун мактабга қандай тайёрланиш, автомобилда ўзини қандай тутиш, планшетда видео кўрганда кўзга қандай қилиб зарар етказмаслик кабиларни тарғиб этади. 

«Ушбу вазият киноюлдуз болакайлар ҳаёти кабидир. Бу уларнинг тақдирига ўз таъсирини ўтказади: кутилмаганда йўқолган машҳурлик, бола дунёни қабул қилишида кучли акс этиши мумкин»

GetBlogger’даги Михаил Карпушин боланинг визуал образидан пул ишлашга уриниш боланинг ўзи учун ҳам психологик муаммоларга сабаб бўлиши мумкин деб огоҳлантиради.

Ушбу вазият киноюлдуз болакайлар ҳаёти кабидир. Бу уларнинг тақдирига ўз таъсирини ўтказади: кутилмаганда йўқолган машҳурлик бола дунёни қабул қилишида, унга қандай нигоҳ билан қарашида кучли акс этиши мумкин, – таъкидлайди у. – Ҳа, болалар учун мўлжалланган YouTube – даромадли бизнес, аммо мен, масалан, болаларимнинг блогер бўлишини истамаган бўлар эдим.

Настянинг ота-онаси бу ҳақида қайғурмаяпти: уларнинг сўзларига кўра, қизалоқ жараёндан қувонади ва ўзининг машҳурлигидан ҳеч қандай салбий оқибатларни олмайди.

Биз фақатгина қизимиз иштирок этишни истаган видеороликларни суратга оламиз.

Настянинг ўзи эса катта бўлганида бизнесмен, балки актриса ҳам бўлишни орзу қилиши ҳақида айтиб берди.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:02
Алиментдан қочиш - фарзандлар ризқини қийиш эмасми?
19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР