АҚШда кучли қор бўронлари кузатилмоқда (видео)

АҚШда кучли қор бўронлари кузатилмоқда (видео)

АҚШнинг шарқий соҳилларида кучли қор бўронлари туфайли кўплаб бинолар ва шаҳарлар электр таъминотидан узилиб қолди, бир қатор авиарейслар бекор қилинган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Массачусетсда 116 964 нафар аҳоли 30 январь куни ҳудудга ёпирилган кучли қор сабаб электр таъминотидан узилиб қолган.

Атлантик-Сити маъмурияти 40-шоссени, яъни шаҳарга олиб борадиган асосий артерия томири ҳисобланган йўлни ёпишга қарор қилган.

Кучли қор бўронлари ҳақида жами 11 миллион аҳолига, хусусан, Атлантик-Сити, Провиденс, Род-Айлен, Бостон, Кейп-Код ва Портлендга огоҳлантиришлар берилган.

Нью-Жерсининг айрим ҳудудларида бир футдан баланд қор тушган, кучли қор бўрони соҳилдан тепага қараб ҳаракатланмоқда.

Нью-Йоркда ҳам тинмай қор ёғмоқда, шаҳар аҳолисига узоқ йўлга сафарга чиқмаслик тавсия этилган.