Илон Маскнинг фазовий интернети: тезлик — ракета, нархлар — осмон

Илон Маскнинг фазовий интернети: тезлик — ракета, нархлар — осмон

Илон Маскнинг «SpaceX» компанияси ўз фазовий интернети — «Starlink»нинг янги тарифини сотишни бошлади.

Энди барча истовчилар (ва имконияти борлар) 150 дан 500 Мбит/сониягача тезликдаги тарифга уланиши мумкин.

Янги сервис номи — «Starlink Premium». Бу тариф доирасида юклаш тезлиги 20-40 Мбит/сониягача оширилди. Тезлик жуда юқори, нархи ҳам шунга яраша.

Солиштириш учун: «Starlink» оддий тарифидан фойдаланиш ойига 99 долларга тенг. «Starlink Premium» эса 500 доллар (ойига). Бундан ҳам аввал 2500 долларга антенна сотиб олиш керак. Эслатиб ўтамиз, Маскнинг фазовий интернетини тутадиган энг оддий антенна (100 Мбит/с. тезликдагиси) нархи — 499 доллар.

Янги сервис «экстремал об-ҳаво шароитлари»да яхшироқ ишлаши айтилмоқда. Мижозлар эса ҳафтасига 7 кун бетиним қўллаб-қувватланади.