НАТО бош котиби Украина теграсидаги сўнгги вазиятга изоҳ берди

Дунё 18-фев, 16:249 Admin 235 0

Россиянинг Украинага эҳтимолий ҳужуми халқаро ҳамжамият кун тартибидан тушганича йўқ. Расмий Москва Украина чегара ҳудудларига тўпланган қўшин доимий жойлашув нуқтасига қайтарилаётгани ҳақида баёнот берганига қарамай, Ғарб мамлакатлари бунга ишонмаяпти.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Euronews телеканалига берган интервьюсида Россиянинг Украина бўйича режалари ҳамон мавҳум бўлиб қолаётганини қайд этар экан, уруш исталган пайт бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.  

«Биз жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Россия Украинага огоҳлантиришсиз бостириб кирувчи кучларни оёққа турғазган. Россия бизга амалга ошириб бўлмаc талабларни илгари сурди ва эндиликда таҳдидомуз оҳангдаги мулоқотни афзал кўрмоқда.  Биз Россияни  тангликни бартараф этиш ва НАТО билан дипломатик мулоқотга чорлаймиз», – дейди ҳарбий тузилма раҳбари. 

Россия томони ҳарбий машқлардан кейин Украина теграсида жамланган бўлинмалар ортга қайтарилаётганини айтмоқда. Коллектив Ғарбга кўра эса, чегарадаги ҳарбий гуруҳлар ортга қайтаётгани аломатлари кўринмаяпти.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Россия Украинага 16 февраль куни бостириб киришини эълон қилган эди.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?