Путин: «Коммунизмни йўқ қилишни Ленин хайкали бузилишидан бошлашганди. Ҳақиқий декоммунизация қандай бўлишини кўрсатиб қўямиз»

Путин: «Коммунизмни йўқ қилишни Ленин хайкали бузилишидан бошлашганди. Ҳақиқий декоммунизация қандай бўлишини кўрсатиб қўямиз»

Владимир Путин ўз мурожаатини тарихни ёдга олишдан бошлади.

Мана у айтган сўзларнинг қисқача мазмуни:

 — Украина шунчаки қўшни давлат эмас, балки ўз тарихимизнинг, ўртоқларимиз, қариндошларимиз ажралмас қисмидир.

 — Замонавий Украина бутунлай Россия (большевиклар) томонидан тарихий ҳудудларнинг бир қисми рад этилганлиги сабабли яратилган, ҳеч ким аҳолидан ҳеч нарса сўрамаган.

 — Нега энг ашаддий миллатчилар ҳаёлига ҳам келтирмаган бундай саховатли совғаларни қилиш керак эди?

 — Декоммунизация қилишни хоҳлайсизми? Хўш, бу бизга жуда мос келади. Ва биз Украина учун ҳақиқий декоммунизация нимани англатишини кўрсатишга тайёрмиз.

 — “Бу тарихий ҳақиқат. Большевиклар сиёсати натижасида Совет Украинаси вужудга келди. Бугун ҳам ҳақли равишда уни Владимир Илич Ленин номидаги Украина деб аташ мумкин, у унинг муаллифи ва меъморидир.

 — Россия Совет Иттифоқининг барча қарзларини тўлашни ўз зиммасига олди - Путин  ва уни фақат 2017 йилда тўлади.

 — Бироқ, Киев собиқ СССРнинг хориждаги мулкига даъво қилишда давом этди.

 — Шунга қарамай, Россия ва Украина ҳамкорлик қилди. Товар айирбошлаш ҳажми 50 миллиард долларни ташкил этди. Бу Украинанинг 2019 йилда Европа Иттифоқи билан савдосидан кўпроқдир.