Путин Донецк ва Луганск республикалари мустақиллигини тан олди

Путин Донецк ва Луганск республикалари мустақиллигини тан олди

Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск республикалари мустақиллигини тан олди. Давлат раҳбари 21 февраль куни «Донецк халқ республикасини тан олиш тўғрисида»ги ва «Луганск халқ республикасини тан олиш тўғрисида»ги фармонларни имзолади.

Владимир Путин ДХР раҳбари Денис Пушилин ва ЛХР раҳбари Леонид Пасечник билан биргаликда республикалар ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномани имзолаган. Маросим якунида Россия президенти иккала республика раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашган.

Россия етакчисининг бу борадаги баёнотига қадар Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Жосеп Боррель Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари пакети тайёр эканини маълум қилганди.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter