Жумладан, Киев вилоятининг Бровари шаҳридаги ҳарбий шаҳарчага уюштирилган авиаҳужум натижасида бир киши қурбон бўлди, олти киши жароҳатланди.

Суми вилоятининг Конотоп туманида автомобил ўққа тутилди, натижада болали аёл жабрланди.

Одесса вилоятининг Подольск шаҳридаги ҳарбий қисм бомбардимон қилинди, натижада олти киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди, 19 киши бедарак йўқолди.

Донетск вилоятининг Мариупол шаҳрида ўққа тутилиши натижасида эса бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди.

Аввалроқ ИИВ Херсон вилоятининг Преображенка аҳоли пунктида ҳам бир чегарачининг ҳалок бўлганини хабар қилган эди.

Украина ИИВ мамлакатнинг 17 та ҳудудида портлаш ва отишмалар содир бўлаётганини маълум қилди.

«Россия чегаранинг бутун периметри бўйлаб артиллерия ва оғир техникалардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилмоқда», — дейилади хабарда.

Шунинглек, Россия қўшинлари Украина чегарасини Чернигов, Суми, Луганск, Харков вилоятларида кесиб ўтди, деб хабар бермоқда мамлакат чегара хизмати.