«Путин — зўравон ва у СССРни қайта тикламоқчи» — Жо Байден

Дунё 25-фев, 09:109 Admin 824 0

АҚШ президенти Жо Байден Украина атрофида юз бераётган воқеа-ҳодисалар туфайли Россияга қарши янги санкциялар қўллади ва кескин вазият юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Бу ҳақда CNN хабар берган.

Жо Байден Европадаги ҳарбий ҳаво кучлари ва қуруқликдаги қўшинни иттифоқдошлар шарқий қанотига кенгайтиришга рухсат бергани, АҚШнинг НАТОни ҳимоя қилишга тайёр эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у Америка қўшинлари Украинадаги урушда қатнашиш учун Европага кетмаётганлигини тушунтирди.

«Ўтган йили Украинага 650 миллион доллар миқдорида мудофаа ёрдами кўрсатганмиз. Бизнинг ҳарбий кучлар Россия ва Украина ўртасидаги низода иштирок этмаяпти, келгусида ҳам унинг иштирокчиси бўлмайди, ҳарбийларимиз Европага Украинада жанг қилиш учун эмас, балки НАТОдаги иттифоқдошларини ҳимоялаш учун жўнатилмоқда», — деган АҚШ президенти.

Байден Россиянинг Украинага ҳужуми учун масъулият Владимир Путиннинг зиммасида экани, Россия ушбу ҳарбий операция учун жиддий зарбалар қабул қилиб олиши ҳақида гапирди.

«Путин — зўравон. Путин уруш йўлини танлади. Энди уни ва Россияни ушбу ҳаракат учун жиддий оқибатлар кутиб турибди», — дейди Байден.

Жо Байден Россия президентининг Собиқ иттифоқни қайта тиклаш ниятида эканлиги ҳақида ҳам ўз мулоҳазаларини билдирган.

«Путин Украинадан ҳам жиддийроқ мақсадларни кўзлаган. У Собиқ иттифоқни тиклашни ният қилган. Мана шу энг асосий масала», — деган АҚШ давлат раҳбари.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?