Россия ҳарбий қўшинлари Киевгача етиб борди

Россия ҳарбий қўшинлари Киевгача етиб борди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада Донецк ва Луганск ТИВ вакиллари билан учрашди. У Россия ЛХР ва ДХР мустақил давлат сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлашини, Россия Федерацияси ЛХР ва ДХР билан маслаҳат алмашишда давом этишга келишиб олганларини маълум қилди.

Лавровнинг айтишича, у ЛХР ва ДХР вакиллари билан қонунчилик базаси масаласидаги ишларни муҳокама қилган.

Ким ёлғончи Лавровми ёки Зеленский?

“Зеленский Украинанинг нейтрал мақомини муҳокама қилишга тайёрлиги ҳақида гапирганда ёлғон айтди”, деди Сергей Лавров. У ҳеч ким Украинани босиб олмоқчи эмаслигини, Россия Украина халқи мустақил, ўз тақдирини белгилашда эркин бўлишини исташини таъкидлаган.

Шунингдек,у Россия Федерацияси Украинани демилитаризация қилишни таъминлашини айтган.

Песков эса Россия чекловларга жавоб танлашда фақат ўз манфаатларидан келиб чиқишини маълум қилди.