Россия Давлат хизматлари портали даҳшатли киберҳужумларга учрамоқда

Россия Давлат хизматлари портали даҳшатли киберҳужумларга учрамоқда

Россия рақамли ривожланиш вазирлиги мисли кўрилмаган киберҳужумларга дуч келганини айтди.

Бугунги кунда 1 ТБдан ортиқ сиғимга эга 50дан ортиқ DDoS ҳужумлари, шунингдек, Давлат хизматлари порталида бир қатор «профессионал мақсадли ҳужумлар» қайд этилган.

«Барча ҳужумлар хавфсизлик маркази мутахассислари томонидан муваффақиятли қайтарилмоқда. Фойдаланувчилар хизматларнинг қисқа муддатда мавжуд бўлмаслигига дуч келишлари мумкин. Шу билан бирга, барча эълон қилинган маълумотлар ва фойдаланувчиларнинг барча шахсий маълумотлари ишончли ҳимояланган, хакерлар уларга кира олмайди», — дея ишонтирмоқда вазирлик.