Автомобиллар, соатлар, Абрамович ва пўлат. Европа Иттифоқи бугун янги санкцияларни тасдиқлади

Автомобиллар, соатлар, Абрамович ва пўлат. Европа Иттифоқи бугун янги санкцияларни тасдиқлади

Автомобиллар, соатлар, Абрамович ва пўлат. Европа Иттифоқи бугун янги санкцияларни тасдиқлади. Бу ҳақда "BBC news" манбаси хабар бермоқда.

Европа Иттифоқи Россияга нархи 50 минг евродан ортиқ бўлган ҳашаматли автомобиллар ва ҳар бири 300 евродан ортиқ бўлган ҳашаматли буюмларни экспорт қилишни тақиқламоқчи, шунингдек, Роман Абрамовични санкциялар рўйхатига киритиш ва бошқа тақиқларни муҳокама қилмоқда.

Ўтган ҳафта охирида Европа Иттифоқининг норасмий саммитида эълон қилинган санкцияларнинг тўртинчи босқичи тафсилотларини Ғарб ОАВлари олдиндан башорот қилиб ўтган эди.

Европа брендлари, жумладан Audi, BMW, Mercedes, Ferrari ва Porsche автомобиллари тақиқ остида қолди. Қиймати 5000 евродан ортиқ бўлган қайиқ ва мототцикллар ҳам санкцияларга тортилиши мумкин.

Қўшма Штатлар ўтган ҳафтада Россияга қимматбаҳо автомобиллар ва ҳашаматли товарлар етказиб беришни тақиқлаган эди, ва Буюк Британия Абрамовичга қарши санкциялар киритганди.

Бошқа нарсалар қаторида, янги санкциялар пакетига янги давлат компаниялари, жумладан самолётлар ва кемасозлик, шунингдек, пўлат ва металл маҳсулотлари импорти, шунингдек, Россия энергетика секторига сармоя киритилиши мумкин.

Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари дам олиш кунлари санкцияларни муҳокама қилишди ва бугун Европа вақти билан тушга яқин улар учрашиб, ҳужжатнинг якуний версиясини тасдиқлайди. У эълон қилинганидан кейин бугундан кучга кириши керак.