Россия Тожикистондаги ҳарбий базасида ҳарбий машғулотларни бошлади

Россия Тожикистондаги ҳарбий базасида ҳарбий машғулотларни бошлади

Россия Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги маълумотларига кўра, “Ҳарби Майдан” полигонида бошланган машғулотларга мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 300 га яқин ҳарбий техника, жумладан, вертолётлар жалб этилган.

Уч босқичли машғулотларнинг биринчи босқичида жангчилар ноқонуний қуролли тузилмаларни аниқлаши ва уларни йўқ қилиш бўйича операцияни ишлаб чиқиши керак. Машғулотлар доирасида саботаж-разведка гуруҳлари ҳужумларини қайтариш ва душманга қарши курашиш кўникмалари ишлаб чиқилади.

Якуний босқичда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва мудофаа маневрлари, шунингдек, уларнинг тактик ҳаракатлари, разведка ва ҳужумкорлик маҳорати синовдан ўтказилади. Машқлар 18 мартга қадар давом этади

Россия ва Тожикистон ўртасида Душанбе ва Бохтардаги ҳарбий базаларни ишлатиш бўйича келишув 2042 йилгача тузилган. Базада 7000 нафардан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчилар жойлашган.