Каспий денгизининг улкан салоҳияти очилди — нефт ва газдан афзалроқ

Каспий денгизининг улкан салоҳияти очилди — нефт ва газдан афзалроқ

«Report» ёзишича, Озарбайжон энергетика вазирининг ўринбосари Элнур Султонов Каспий денгизи катта энергетик салоҳиятга эгалигини таъкидлади.

«Каспий денгизида, айниқса, шимолий қисмида жуда улкан шамол салоҳияти бор. Халқаро тузилмалар унинг ҳажмини 151 ГВт га баҳолашмоқда. Солиштириш учун: бу Озарбайжондаги мавжуд энергетик салоҳиятдан 20 баравар юқори», — деди Султонов.

Вазир ўринбосари қайд этишича, энергетика соҳаси учун фойдалилиги бўйича Каспий денгизи шамоли дунёда иккинчи ўринда туради. Нефт ва газ манбаи сифатида биз фойдаланиб келган Каспийнинг «яшил энергия» борасидаги улкан салоҳияти Озарбайжон иқтисодиётида янги саҳифа очиши мумкин, деди у.

Султоновнинг таъкидлашича, шамол энергияси ишлаб чиқариш учун дунёда Каспийдан яхшироқ фақат битта денгиз бор — Шимолий денгиз.