Украинанинг “Азов” батальони жангарилари ўзбек ҳайдовчиларининг юк машиналарини тортиб олди

Украинанинг “Азов” батальони жангарилари ўзбек ҳайдовчиларининг юк машиналарини тортиб олди

Украинанинг “Азов” батальони жангарилари ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг юк машиналарини тортиб олиб, одамларни 23 кун мажбуран ушлаб туришган. Фуқароларимиз ДХРга қочиб улгуришган. Ўзбекистонликларнинг ҳикоясини акс этган видеолавҳа "Репортёр Руденко V" Телеграм-каналида жойлаштирилган. 

Ўзбекистонликлардан бирининг айтишича, беш нафар ҳайдовчиси бўлган тўртта машина Ўзбекистондан рух ортилган юк билан Мариупольга жўнаб кетган. Улар Белгород (Россия) яқинидан Украина чегарасини кесиб ўтиб, рухни тушуириш учун Мариупольдаги заводга бориши керак бўлган. Бошланган махсус операция туфайли улар уйга қайтишга улгурмаган.

Можаро бошланганидан бир неча кун ўтгач, Украинанинг “Азов” батальони жангарилари келиб, иккита машинани олиб кетишган, бошқаларидан аккмуляторларини ечиб олиб, дизел ёқилғисини ерга тўкишган. Ўзбекистонликлар заводда 23 кун ушлаб турилган. Яхшиямки, жангарилардан бири “ёмон ҳарбийлар” келишини айтиб, уларнинг қочиб кетиши маъқуллиги ҳақида огоҳлантирган.

Ҳайдовчилар яқин атрофдаги қишлоққа қочишга муваффақ бўлишган. Уларнинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари уларни қидирган, шу боис ўзбекистонликлар тўққиз кун яширинишга мажбур бўлган. Маҳаллий аҳоли уларга ДХР чегарасига етиб боришда ёрдам берган. Яқин келажакда улар ўз ватанларига қайтадилар.