Дунёдаги энг «озғин» осмонўпар қурилди

Дунёдаги энг «озғин» осмонўпар қурилди

Нью-Йоркда янги осмонўпар бино қуриб битказилди, деб хабар берди «Dezeen».

Ўзига хослиги — бунақа «озғин» осмонўпар дунёнинг бошқа ерида йўқ.

Бинонинг баландлиги тахминан 435 метр. Ғарбий яримшарда баландлиги бўйича иккинчи ўринда, бўйининг энига нисбати — 24:1. Яқинда қуриб битказилди, ишчилар ташқи конструкциясига сўнгги қисмларни ўрнатиб бўлишди.

Фото: «Dezeen»

Солиштириш учун: Тошкентдаги телеминорадан 60 метр баланд.

Осмонўпарнинг ҳар бир қаватида тураржойлар жойлашган. Нархи ҳам баландлиги чандон: студиялар учун — 875 минг доллардан бошланади, апартаментлар учун 8 миллион долларгача. Ҳали пентхаусларнинг нархлари эълон қилинмади.

Хабарларга кўра, бинода NFT, санъат буюмларининг муаллифлик ҳуқуқларини белгилашда қўлланилувчи токенларнинг энг йирик музейи очилиши ҳам мумкин.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter