Пекинда ковид кучаймоқда: давлат мактаблари, кинотеатрлар, савдо марказлари ёпилди

Пекинда ковид кучаймоқда: давлат мактаблари, кинотеатрлар, савдо марказлари ёпилди

Хитой пойтахти — Пекин маъмурияти COVID-19 тарқалиши давом этаётгани боис бугун, 29 апрелдан шаҳардаги барча давлат мактабларини ёпиш тўғрисида қарор чиқарди.

Пайшанба куни якунларига кўра, шаҳарда коронавирус билан касалланиш бўйича 51та янги ҳолат аниқланган, вирусни юқтирганлар асосан мактаб ўқувчилари ва боғчалар тарбияланувчилари. Мактабларда дарслар қачон тикланиши маълум қилинмаган.

«Nikkei» хабарига кўра, бугун, жума кунидан Пекиндаги кинотеатрлар, спорт заллари, савдо марказлари ҳам ёпилган, коронавирус қайд этилган кварталларни ўраб олиш бошланган. Пекин ҳокимлиги аҳолиси бир ой уй қамоғига тушиб қолган Шанхайнинг аччиқ тажрибасидан хулоса қилиб, бутун бошли туманларда карантин жорий этишга шошилмаяпти.

скачать dle 12.0


Flag Counter