Илон Маск «Twitter» раҳбариятининг маошини қирқмоқчи

Илон Маск «Twitter» раҳбариятининг маошини қирқмоқчи

«Tesla» ва «SpaceX» компаниялари асосчиси Илон Маск «Twitter»ни қўлга киритганидан сўнг, харажатларни қоплаш йўлларини қидиряпти. Ишни эса ижтимоий тармоқ топ-менежменти раҳбариятининг маошларини қисқартиришдан ва твитларни монетизациялашнинг янги йўлларини қидиришдан бошламоқчи. Бу ҳақда ўз ишончи манбаларига асосланиб «Reuters» хабар берди.

Раҳбарият маошларининг қисқартирилиши $3 миллион атрофида маблағни тежаш имконини беради. Кредитор-банкирларга мурожаатида Маск «Twitter» айланма маблағлари рақиб ижтимоий тармоқлар — «Facebook» ва «Pinterest»никидан камлигини кўрсатган.

Монетизация борасида эса миллиардер верификацияланган аккаунтларини ўз саҳифаларига жойловчи чет ресурслардан тўлов ундиришни таклиф қиляпти.

Илон Маск компанияни сотиб олиш борасида «Twitter» раҳбарияти билан келишгани 25 апрелда маълум бўлганди. Шартнома қиймати 44 миллиард долларга тенг. Шарнома тўлови 2022 йил охиригача амалга ошиши белгиланган.

скачать dle 12.0


Flag Counter