Билл Гейтснинг севимли смартфони

Билл Гейтснинг севимли смартфони

Microsoft асосчиси Билл Гейтс Reddit савол-жавоблар сессияси (AMA, Ask me anything)да қатнашди.

«Билл Гейтс қанақа телефон ишлатади?». Reddit фойдаланувчисининг ушбу саволига жавобан тадбиркор Android экотизимини яхши кўришини айтди. «Мен ҳозир Samsung Galaxy Z Fold 3 ни ишлатяпман», — қўшимча қилди миллиардер. Билл Гейтснинг таъкидлашича, букилувчи форм-фактори сабабли ундан ҳам смартфон, ҳам портатив компьютер сифатида фойдаланиш қулай. Умуман олганда, Гейтс вақти-вақти билан смартфонларини янгилаб туради.

Samsung Galaxy Z Fold 3

Кўплаб фойдаланувчилар Microsoft компанияси Windows базасида смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатганини танқид қилишди. «Менга на iOS, на Android ёқади, бироқ икковидан бирини танлашга мажбурман!», — деди maxxyang ники остидаги фойдаланувчи. «Windows Phone тизимининг содиқ мухлислари озчилик эмас эди», — қўшимча қилди OttomateEverything никли фойдаланувчи.

скачать dle 12.0


Flag Counter