Тўқаев Қозоғистон номини ўзгартириш фикрига муносабат билдирди

Тўқаев Қозоғистон номини ўзгартириш фикрига муносабат билдирди

Миллий қурултойнинг биринчи йиғилишида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон номини ўзгартириш фикрига муносабат билдирди.

«Айрим фуқаролар давлатимиз номини ўзгартириш масаласини ҳам референдумга олиб чиқиш керак, деган фикрларни билдиришди. Назаримда, бундай қилиш нотўғри. «Қазақстан» (Қозоғистон) сўзидаги «стан» (истон) сўзини улар Осиё мамлакатлари учун бегона тушунча, деб ҳисоблашяпти. Бу ҳам мантиқсизлик. Ваҳоланки, Марказий Осиё давлатларидан ташқари, Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва бошқалар ҳам шу йўсинда номланади.

Ўттиз йил мобайнида биз мустақил Қозоғистон номидан кўплаб халқаро шартномаларга имзо чекдик. Ўз давлат чегараларимизни ўрнатдик. Бу шароитда давлат номини ўзгартириш масъулиятсиз ечим бўларди», — деди қўшни давлат раҳбари.