Украинани тиклашга қанча пул кераклиги ҳисобланди

Украинани тиклашга қанча пул кераклиги ҳисобланди

Россия босқинидан сўнг вайрон қилинган Украинани тиклашга 1 триллион еврогача (1,1 трлн доллар) маблағ керак бўлади. Бу ҳақда Европа инвестиция банки раҳбари Вернер Ҳойерга асосланиб «Bloomberg» хабар берди.

«Нега триллион дедим? Чунки Украинадаги вайроналик даражасини кўрарканман, ижтимоий тармоқларда тарқалган рақамларни ҳақиқатдан узоқ деб ҳисоблайман», — деди Ҳойер Франкфуртдаги брифингда. Энг катта ёрдамни Европа кўрсатиши керак, таъкидлади у.

Нашрга кўра, ЕИ етакчилари 23-24 июнь кунлари Брюсселда йиғилиб, Украинани тиклаш ҳамда унинг блокка аъзолик масаласини муҳокама қиладиган тадбирда ҳам ушбу рақамлар тилга олинади.

Июль ойида Швейцариянинг Лугано шаҳрида ўтадиган Украина бўйича конференцияда Киев мамлакатни тиклаш режасини тақдим этиши кутиляпти.

скачать dle 12.0


Flag Counter