18 йилда биринчи марта беш сайёра бир чизиқда сафланмоқда

18 йилда биринчи марта беш сайёра бир чизиқда сафланмоқда

Астрономлар тунги осмон безагига айланувчи ноёб ҳодиса — «сайёралар паради» бошланишидан хабар беришди: 18 йилда илк марта Меркурий, Венера, Марс, Юпитер ва Сатурн бир чизиқда жойлашади. Ҳодиса 24 июнь соат 4:10 дан бошланади, деб ёзди Science Focus.

Дурбин ёки телескопда Венера ва Ой ўртасидаги Уранни кўриш мумкин. Бир неча ой давомида сайёралар тарқалишни бошлайди.

Сайёралар сўнгги маротаба 2004 йилда шу тахлит сафланишган, кейинги «парад» — 2040 йилда.

Сайёралар парадининг ўзига хослиги — ёрқинлиги. Осмон очиқ бўлса ҳодисани ҳатто катта шаҳарларда ҳам кузатиш мумкин.

Фото: Science Focus

Дастлаб Сатурн, ундан сўнг эса тунги осмондаги энг ёрқин юлдуз — Сириусдан икки карра ёруғроқ Юпитер пайдо бўлади. Сўнгра Марс сафга қўшилади. Тўртинчи бўлиб қўшилган Венера параднинг энг ёрқин объектига айланади. Энг охирида — митти Меркурий.

скачать dle 12.0


Flag Counter