Песков: «Қорақалпоғистондаги воқеа — Ўзбекистоннинг ички иши»

Песков: «Қорақалпоғистондаги воқеа — Ўзбекистоннинг ички иши»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар ҳақидаги саволга жавоб бераркан, бу Ўзбекистоннинг ички иши эканини айтган.

«Ўзбекистон раҳбариятининг фаол ҳаракатлари ортидан мавжуд муаммолар изига тушиб кетишига шубҳа қилмаймиз. Қорақалпоғистондаги воқеалар иттифоқдош, дўстона мамлакат ва Россиянинг жуда муҳим шериги бўлган Ўзбекистоннинг ички ишидир», деган Песков.

Эслатиб ўтамиз, Нукусдаги оммавий тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ гумондор ушланган ва уларга нисбатан жиноий иш очилган.