Зеленский қонунни бузишда айбланмоқда

Зеленский қонунни бузишда айбланмоқда

Украина Тил омбудсмани Тарас Кремен мамлакат президенти Владимир Зеленский ва президент девони маслаҳатчиси Алексей Арестовични тил бўйича қонунни бузганликда айблади.

Қонунга кўра, расмий вазифаларни бажаришда мансабдор шахслар украин тилини билишлари шарт. Владимир Зеленский 29 июн куни Украинага келган бизнесмен Ричард Бренсон ва актёр ва режиссёр Шон Пенн билан учрашувларда инглиз тилида гапирган.

Шунингдек, Алексей Арестович интервю пайтида бир неча бор рус тилида гапирган. Бундан ташқари, у ўзининг Телеграм каналини рус тилида олиб боради.

Худди шундай қоидабузарликлар Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко, Луганск ва Черновци вилоятлари маъмурияти раҳбарлари Сергей Гайдай ва Сергей Осачук (11 июл куни ишдан бўшатилган), Одесса шаҳри раҳбари Геннадий Трухановда ҳам аниқланган.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter