Президентнинг кортежи ўққа тутилди

Дунё 31-июл, 11:189 Admin 491 0

Гватемала президенти Алехандро Жамматтеининг кортежи мамлакат шимоли-ғарбидаги Уэуэтенанго департаментида ўққа тутилди. Бу ҳақда Radio Sonora хабар бермоқда.

Президент кортежига қилинган ҳужум чоғида бир неча киши, жумладан, Жамматтеи қўриқчилари томонидан асирга олинган ҳужумчилардан бири жароҳатланган. Бу шахс Мексика фуқароси бўлиб чиққан.

Гватемала раҳбарининг ўзи ҳужум пайтида жароҳат олмаган. Radio Sonora маълумотларига кўра, қолган ҳужумчилар шимолга Мексикага қочиб кетишган - маҳаллий полициянинг маълум қилишича, қуролланган тўрт нафар Гватемала фуқароси чегарани кесиб ўтаётганда қўлга олинган.

Таъкидлаш жоизки, Жамматтеи яқинда Украинага расмий ташриф билан келиб, Киев вилоятидаги ҳарбий ҳаракатлар жойларига борганди. Шунингдек, президент Зеленский билан ҳам учрашув ўтказганди. 

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?