Япониялик олим олтинчи энг йирик оммавий қирғин қачон бўлиши мумкинлигини айтди

Дунё 01-авг, 12:149 Admin 442 0

Япониянинг Тохоку университети иқлимшуноси Кунио Кайхо навбатдаги оммавий қирғин қачон бўлишини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда «Biogeosciences» журнали хабар берди.

Маълум қилинишича, сўнгги 540 миллион йил ичида Ер бешта оммавий қирғинни бошдан кечирган, бу кўпинча иқлим ўзгариши билан бирга келган.

Кайхонинг сўзларига кўра, у Ер юзасининг ўртача ҳарорати барқарорлиги ва сайёранинг биохилма-хиллигини баҳолаган. Натижада ҳароратнинг ўзгариши қанчалик катта бўлса, қирғин даражаси шунчалик катта бўлишини аниқлаган.

«Глобал совиш нуқтаи назаридан қарагганда, энг катта оммавий қирғинлар ҳарорат тахминан 7 даражага тушганда содир бўлган. Агар глобал исиш ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда оммавий қирғинлар ҳарорат 9 даражага кўтарилганда юз берган», — дейди Кайхо аср охирига келиб глобал ҳарорат ўртача 4,4 даражага кўтарилиши кутилаётганини таъкидлаган ҳолда.

Олимнинг айтишича, 9 даража глобал исиш камида 2500 га қадар содир бўлмайди. Бугунги кунда иқлим антропоген сабабларга кўра анча тез ўзгариб бормоқда. Бу эса олтинчи оммавий қирғин ўзи билан аввалгидан кўра кўпроқ турларни олиб кетишига олиб келиши мумкин.

«Катта эҳтимол билан бу сафар Ерда кўпроқ турлар йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бунга глобал исиш миқёси жуда катта бўлгани эмас, балки ўзгаришлар жуда тез содир бўлгани боис кўплаб турлар мослаша олмагани сабаб бўлади», — деб тушунтирган олим.

Аввалроқ Маноадаги Гавайи университети олимлари Ерда тирик мавжудотларнинг олтинчи оммавий қирилиши бошланганини маълум қилганди. Келтирилишича, турларнинг йўқ бўлиб кетиш суръати ошгани ва кўплаб ҳайвонлар, ўсимликлар популяцияси сонининг камайиши оммавий қирғин аллақачон бошланганидан далолат беради. Шунингдек, олимлар кўп динозаврларнинг ўлимига сабаб бўлган глобал фалокатдан ташқари яна бир қирғинни маълум қилганди. 

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?