АҚШ «Aл-Қоида» етакчиси ва бин Ладеннинг издоши ўлдирилганини эълон қилди

Дунё 02-авг, 09:089 Admin 422 0

АҚШ раҳбарияти «Aл-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирийни йўқ қилди, деб хабар бермоқда Politico, Reuters ва AP ўз манбаларга асосланиб.

Зарба дронлар томонидан амалга оширилди, операция дам олиш кунлари бўлиб ўтган.

Президент Жо Байден ҳам телемурожаат йўллаб, Завоҳирий ўлимини тасдиқлади. 

Aл-Завоҳирий бин Ладен йўқ қилинганидан кейин гуруҳни бошқарган.

Хабарда айтилишича, Завоҳирий Кобулдаги уйида йўқ қилинган, унинг жойлашган ўрни АҚШ махсус хизматларига маълум бўлган. Бу 2021 йил августда АҚШ қўшинлари кетгандан сўнг, амалга оширилган илк ҳарбий ҳаракатдир.

Ушбу етакчи 2001 йил 11 сентябрдаги ҳужум айбдорларидан бири сифатида кўрилади, 2011 йилда Усама бин Ладен Покистонда йўқ қилингач, «Aл-Қоида» раҳбарлигига келган. 

Завоҳирийнинг яширинган жойи учун АҚШ 25 миллион доллар мукофот белгилаганди. 

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?