Шимолий Қозоғистонни Россияга қўшиб олишга чақирган эр-хотин 5 йилга қамалди

Дунё 05-авг, 09:219 Admin 615 0

Фото: Спутник
Петропавловскда (Қозоғистондаги шаҳар) ижтимоий тармоқлар орқали Шимолий Қозоғистонни Россия Федерациясига қўшиб олишни таклиф қилган эр-хотин беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Қозоғистонда мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузишга даъватлар экстремизм сифатида баҳоланади.
Жуфтлик мамлакат Жиноят кодексининг 180-моддаси 2-қисми – бир гуруҳ шахсларнинг телекоммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда Қозоғистон Республикаси бирлиги ва яхлитлигини бузиш, унинг ҳудуди дахлсизлигини, давлатнинг парчаланишини тарғиб қилиш бўйича суд қилинди. Бунинг учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улар ўз чақириқларини ижтимоий тармоқларда, жумладан «Чат Рулетка»да чоп этган. Айбланувчилар ўз айбига иқрор бўлмаган.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?