Леонид Кучма урушнинг тугаши, ядро қуроли ва Учинчи жаҳон уруши ҳақида гапирди

Дунё 05-авг, 09:229 Admin 1 349 0

Украина ва Россия ўртасидаги уруш ҳали-бери тугамайди, уруш давом этишига бир қатор омиллар таъсир қилади. Украинанинг иккинчи Президенти Леонид Кучма BBС-Украина хизматига берган интервьюсида ҳарбий ҳаракатлар хусусида фикр билдирди.

Руслар тўсатдан асл мақсадни билиб қолади ва урушга қарши норозилик намойишига чиқади... деган хомхаёлга ишонмаслик керак. Бу ҳеч қачон содир бўлмайди. Украина курашмоғи ва ҳаммасини жанг майдонида ҳал қилмоғи керак. Уруш яқин орада тугашига ишонмайман”, деди Кучма.

Тарққий этаётган дунёда можароли томонлар аввало ғалаба қозониш йўлини излашга ҳаракат қилади. Томонлар у ёки бу даражада ғолиб бўлиб, мағлубиятни ҳис қилмайдиган – win-win ҳолати бўлади. Лекин бу ҳолат на Украина, на Россияга тегишли эмас”, деб таъкидлаган собиқ Президент.

Кучма Украинага Ғарбдан кириб келадиган қуроллар салмоғи ортишига умид боғлаяпти, Россия эса иқтисодиётни ҳарбий асосда бошқаришни кўзлаяпти, деб таъкидлади.

Леонид Кучма урушни Украина қуролли кучларининг жануб томондан қарши уруши ва Херсоннинг озод қилиниши ҳал қилиши мумкин деди. Яна Россия газисиз совуқ давр яқинлашаётгани, Ғарбдаги сиёсий инқирозлар ва сайловлар натижалари, Европа халқининг фаровонлик даражаси тушишига тайёр эмаслиги ҳам урушда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин, деди у.

Кучма Россия ядро қуролидан фойдаланишига ишонмаслигини, ўрни келганда тактик ядро қуролини ишга солишини инкор этмаслигини билдирди.

“Дунё Учинчи жаҳон уруши арафасида турибдими, Россия Литва ёки Польшага ҳужум қилиши мумкинми?” деган саволга Украинанинг собиқ Президенти:

– Гитлер Польшага кириб келганида Иккинчи жаҳон уруши бошлангани ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмаганди. Ҳозирги шароитда Украина русларнинг тажовузига муносиб жавоб қайтариши Учинчи жаҳон урушининг олдини олиши мумкин. Балки аллақачон бошлангандир ҳам... Агар биз қатъий туриб бера олсак, Россия олға юролмайди. Агар чекинсак, уруш узоқ давом этишидан қўрқаман. Лекин биз уддалаймиз, – деб жавоб берди Украинанинг собиқ президенти.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?