Россия ҳарбийлари Сурия мудофаа вазирини шарманда қилди

Дунё 05-авг, 09:269 Admin 770 0

Якшанба куни Сурия мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос ва Россиянинг Суриядаги қўшинлари қўмондони Александр Чеко РФ ҳарбий-денгиз флотига бағишланган тадбирда иштирок этди. Тадбирлар Тартус портида бўлиб ўтган.
Россиянинг “Известия” газетаси томонидан эълон қилинган видеороликда рус ҳарбийларининг Аббосга Чеко ортидан асосий ҳарбий кемага ўтишига йўл қўймаганини кўриш мумкин. шундан кейин Сурия мудофаа вазири оддий зобитлар қаторида туришга мажбур бўлган.

Ажойиб! Россия аскари Сурия мудофаа вазирининг Россия қўшинлари қўмондони ортидан Тартус ҳарбий-денгиз базасида ҳамроҳлик қилишига рухсат бермади”, – деган Фарид Ал-Махлул номли Twitter фойдаланувчиси.

Бу Сурия олий раҳбарияти билан учраган биринчи шу каби ҳолат эмас. Ҳатто Башар Асаднинг ўзи 2017 йилда шу каби ҳолатга дуч келганди. Ўшанда у Хмеймим авиабазасига ташриф буюрган Владимир Путин билан сайр қилмоқчи бўлганда, рус ҳарбийлари бунга изн бермаганди.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?