Россиядаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди

Россиядаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди

 Фото: Wikiway
Сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимиз орасида Интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси бу масала юзасидан юртдошларимизга мурожаат қилди.

Мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

«Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз.


Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган» дейилади агентлик мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хориждаги мигрантлар Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслик борасида огоҳлантирилганди.

скачать dle 12.0


Flag Counter