Ким Чен Ин Путинга телеграмма юборди

Ким Чен Ин Путинга телеграмма юборди

Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга Корея озод қилинганининг 77 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Орадан кўп вақт ўтмасдан Путин телеграммасига Ким Чен Индан жавоб келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, Шимолий Корея етакчиси ўз телеграммасида Пхеньян ва Москва ўртасидаги стратегик ҳамда тактик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлаган.

Шунингдек, "Кореяни озод қилиш учун курашда жасур Қизил Армия аскарлари ўз қонлари ва жонларини аямагани" ҳамда уларнинг хизматлари Корея халқи хотирасида доимий сақланиб қолишини билдирган.

Ким Чен Ин Японияга қарши курашган кунларда ўрнатилган Корея-Россия дўстлиги даврдан-даврга барқарор ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани, бугунги кунда эса Корея-Россия ўртасидаги тактик ҳамкорлик, қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик ҳарбий таҳдид ва провокацияларни, душман кучларининг ўзбошимчалик ва иродасига барҳам бериш мақсадида янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади”, - дейилади хабарда.


КХДР раҳбари Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, икки мамлакат халқлари фаровонлигига ҳисса қўшишига ишонч билдирган.

скачать dle 12.0


Flag Counter