Ойга парвоз бекор қилинди

Ойга парвоз бекор қилинди

NASA агентлиги Ойга миссия (Artemis 1) доирасидаги Space Launch System (SLS) ракетасининг парвози бекор қилинганини маълум қилди. Техник муаммолар сабабли ракета учирилмади, бу ҳақда Twitter орқали хабар берилди.

«Artemis 1 парвози бугундан қолдирилди, жамоа двигателдаги муаммолар билан шуғулланмоқда. Кейинги уринишлар ҳақида сизларни хабардор этамиз», — дейилади хабарда.

10 йил тайёргарликдан сўнг NASA тарихидаги энг кучли — 98 метрли Space Launch System ракетаси бугун, 29 август куни маҳаллий вақт билан соат 8:30 да (Тошкент вақти билан соат 17:30 да) парвоз қилиши ва Ой орбитасига учта манекен жойланган «Орион» капсуласини етказиши лозим эди.

Инсониятнинг Ойга биринчи ва сўнгги парвози 50 йил аввал «Аполлон» миссияси доирасида амалга оширилган.