Қатарга кириш осонлашди

Қатарга кириш осонлашди

Қатар ҳукумати хорижлик сайёҳларнинг мамлакатга киришини осонлаштирди. Энди сайёҳлар вакцина олганлик ҳақидаги сертификатни тақдим этишлари шарт эмас, деб хабар берди АТОР.

Сайёҳлар, жумладан, исталган ёшдаги болалар Қатар ҳудудига кириш учун икки ҳужжатдан бирини — манфий ПЗР-тест ёки манфий натижали экспресс-тестни кўрсатишса кифоя. Вакцина қабул қилган туристлар учун ҳам бу ҳужжатларни тақдим этиш мажбурий ҳисобланади.

Қўшимча икки шартни ҳам бажариш талаб этилади. Мамлакатга боришдан учун кун аввал ehteraz.gov порталида рўйхатдан ўтиш, тизимга хорижий паспортнинг биринчи саҳифаси суратини жойлаш лозим. Шундан сўнг 24 соат ичида сайёҳлар электрон почта орқали Application for advance registration to enter the State of Qatar ҳужжатини олишади. Бу Қатарга кириш учун рухсатнома. Уни қоғозда чиқариб олиш керак бўлади.