Украинани тиклаш учун 350 миллиард доллар керак

Украинани тиклаш учун 350 миллиард доллар керак

Жаҳон банки, Еврокомиссия ҳамда украина ҳукумати ҳамкорликда ўтказган янги ҳисоб-китоблар Украинани урушдан сўнг тиклаш қарийб 350 млрд АҚШ долларига тушишини кўрсатмоқда.

Россия армияси тўғридан-тўғри етказган моддий зарарни Жаҳон банки 97 млрд долларга баҳолади. Украина ялпи ички маҳсулоти, Россия босқинига қадар, 2021 йилда 200 млрд долларни ташкил этганди.

Европа иттифоқи энг муҳим инфратузилма ҳамда ҳукумат фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Украинага бугун 5 млрд евролик макромолиявий ёрдам ажратди.