Туркия Туркманистон билан визасиз режимни бекор қилди

Туркия Туркманистон билан визасиз режимни бекор қилди

Туркия Президенти Р. Эрдоган имзолаган қарорга кўра, Туркманистон фуқаролари учун 2007 йилдан буён амал қилиб келган 30 кунлик визасиз режим бекор қилинган. Мазкур қарорга Туркманистон расмийларининг талабидан келиб чиқиб келинган.

Бундан буён туркманистонликлар Туркияга боришлари учун таклифнома асосида оилавий, меҳмон, талаба ёки туристик виза расмийлаштиришларига тўғри келади. Шунингдек, виза учун консуллик йиғими тўланади ва суғурта тўлови амалга оширилади.