Саудия Арабистони фуқароси 43 йил давомида 53 марта уйланди

Саудия Арабистони фуқароси 43 йил давомида 53 марта уйланди

Саудия Арабистони фуқароси бўлган эркак 43 йил ичида 53 нафар аёлга уйланган, деб ёзмоқда NDTV.
«Мен узоқ вақт давомида 53 нафар аёлга уйландим. Биринчи марта 20 ёшимда оила қурганман ва аёлим мендан олти ёш катта эди», — дейди 63 ёшли эркак маҳаллий телевидениега.
Унинг сўзларига кўра, энг қисқа никоҳи атиги бир кеча давом этган. У ҳам саудиялик ҳам хорижлик аёллар билан оила қурган.
Саудиялик эркак «асрнинг кўп хотинли одами» лақабини олган. Унинг ўзи бундай кўп никоҳларнинг сабабини «тинчлик ва барқарорлик излаш» деб изоҳлайди.
Қайд этилишича, бугунги кунда у фақат бир аёл билан яшамоқда.