Охирги 10 йилда Россия фуқаролигини олган собиқ ўзбекистонликлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин

Охирги 10 йилда Россия фуқаролигини олган собиқ ўзбекистонликлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин

Охирги 10 йилда Россия фуқаролигини олган собиқ ўзбекистонликлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Инсон хуқуқлари бўйича Кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов хабар қилмоқда. 

“Россия Федерацияси президенти томонидан эълон қилинган қисман сафарбарлик доирасида Россия фуқаролигини олганига 10 йилдан кам бўлган фуқароларни бир йилга ҳарбий хизматга жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаяпмиз. Бу Марказий Осий давлатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг собиқ фуқароларига тегишли бўлади”, - деб ёзмоқда у ўзининг Телеграм-каналида.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий мажбуриятдан бўйин товлаш учун нафақат фуқаронинг ўзи, балки оила аъзолари ҳам Россия фуқаролигидан маҳрум этилади.

“Мазкур ташаббус ушбу давлатлар ҳуқуматининг ўз фуқароларига махсус ҳарбий операцияда ихтиёрий иштирок этишга расман таъқиқ қўйгани ва бу учун жиноий жавобгарлик белгилаганига адекват жавоб бўлади”, - деди у.