«Оскар» мукофотини олган актриса вафот этди

«Оскар» мукофотини олган актриса вафот этди

Уни кино ихлосмандлари «Какку уяси узра парвоз» фильмидаги ҳамшира роли орқали яхши танишарди. Айнан ушбу роли учун у «Оскар», BAFTA ва «Олтин глобус» мукофотларини олган.

Луиза Флетчер 88 ёшида Франциядаги уйида вафот этди, деб хабар бермоқда Sky News.

Актриса 1975 йилда суратга олинган «Какку уяси узра парвоз» филмида (бош қаҳрамон ролини Жек Николсон ижро этган) экрандаги ёвуз қаҳрамонлар учун янги стандарт ўрната олган.

Актриса АҚШнинг Алабама штатида кар-соқовлар оиласида туғилган. Холаси унга гапиришни ўргатади.

Луиза Флетчер 1958 йилда профессионал дебют қилган. Аммо ҳамшира Ратчед ролини бажаргунича Голливудда уни кўпчилик танимасди. Фильм суратга олинаётганида актриса 40 ёшдан бироз ошган эди. У 11 йиллик танаффусдан сўнг ишга қайтганди – бу йилларда Луиза икки фарзандини тарбиялайди.

«Оскар»ни топшириш маросимида актриса имо-ишора тилидан фойдаланган. У шу тарзда ота-онасига миннатдорчилик билдирган.