Видео: Ижевскдаги мактаблардан бирида отишма юз берди. Болалар орасида қурбонлар бор

Видео: Ижевскдаги мактаблардан бирида отишма юз берди. Болалар орасида қурбонлар бор

Ижевскдаги мактаблардан бирида отишма юз берди. Ўқувчилар ва ўқитувчилар бинодан эвакуация қилинган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.

Отишма дарс вақтида синфга бостириб кирган номаълум шахс томонидан содир этилган. Дастлабки маълумотларда юз берган отишма натижасида уч киши: икки бола ва қўриқчи яралангани айтилган эди.

Кейинроқ эса отишма қурбонлари сони 6 кишига етгани улар орасида болалар ҳам борлиги маълум қилинди. Шунингдек, 20 нафар кишининг жароҳатлангани, уларнинг баъзилари деразадан сакраб қочиб чиқаётганида яралангани айтилмоқда.

Удмуртия раҳбари Бречалов Ижевскдаги отишма кетаётган мактабга етиб борган. У, шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам борлигини тасдиқлаган.

«Ижевскдаги мактабда отишма оқибатида қўриқчи ҳалок бўлди», – деган вилоят раҳбари.

Яраланган ўқувчилар бинодан эвакуация қилинмоқда.

Мамлакат ИИВ қурбон бўлган ва жароҳатланганлар ҳақида баёнот бериб, қотилнинг ўз жонига қасд қилганини маълум қилди.